Асалдан шифо топишни истайсизми


1.0 by O'zbek tibbiyoti kitobi
2018年06月18日

关于Асалдан шифо топишни истайсизми

Asaldan希福topishni istaysizmi

Митти ва ҳақир кўринган жонзотлар ҳаётини ку- затсак, ажойиб ва ғаройиб мўъжизалар гувоҳи бўла- миз. Янада ажойиблиги шундаки, инсон учун зарур озуқа ва доривор моддаларни айнан шу митти жон- зотларнинг муҳайё этиши ҳайратимизни оширади. Шундай жонзотлардан бири асалари ҳақида илоҳий китобимиз Қуръони каримда хабар берилиб, алоҳида тилга олинади. Ваҳий бўлиб тушган ана шу хабарнинг ўзи бу жонзотнинг қадр-қиймати нақадар улуғлигини ва ниҳоятда фойдаси кўплигини тасдиқлайди. Айниқ- са, асаларилар ҳаёти ва асал тўплашдаги тадбирлари тўғрисида тадқиқот олиб борган мутахассис олимлар- нинг билдирган ҳайратли фикр-мулоҳазалари ҳам ақ- лимизни лол қолдиради. Асалари ҳаёти, яшаш тарзи, муайян тартиб ва интизомга бўйсуниши, ҳатто ма- лика яъни, она асалари, эркак ва ишчи асалариларга ажралиши улар ҳам инсоният каби яшар экан-да, деб ўйлаб қоласиз.

Дарҳақиқат, асалари ҳақида асрлар давомида тўпланган маълумотлар, асалнинг ҳаёт синовидан ўт- ган шифолик хусусиятлари ва асал воситасида йўлга қўйилган муолажа усуллари бугунги кунда ҳам кўпчи- лик эътиборини ўзига жалб этмоқда. Чунки дард че- каётган бемор ундан тезроқ халос бўлишни ўйлайди, унга чора излаб, сўраб-суриштиради, қолаверса, шуни деб қанча маблағи бўлса ҳам аямайди.

Кейинги йилларда доривор гиёҳ, табиий маҳсулот- лар билан даволаниш ва улардан малҳам дори-дармонлар тайёрлаш кўпчиликни қизиқтирмоқда. Би- ринчидан, бундай даво усули безарар, танада ҳам бирон асорат қолдирмайди. Иккинчидан, сарф-хара- жати беморга унчалик оғир келмайди. Лекин шуни унутмаслик керакки, беморга ташхис тўғри қўйилиб, тоза асални топиш керак бўлади. Табиб қаллобликни ўзига одат қилиб олган бўлса, беморга ҳар қандай муо- лажа фойда бермаслиги мумкин.

Кўпчилик асалнинг табиий шифолиги, муолажа усуллари, кўпгина касаллик ва иллатларни даволашда безарарлиги ҳақидаги нашр этилган рисола ва кито- бларни ўқиган. Шунга қарамасдан, асалнинг фойда- ли озуқа ва шифобахшлиги ҳақидаги маълумотлар мўъжазгина рисола ёки китобга сиғмайди. Чунки асаларининг прополис-мўмининг таркиби, фойдали жиҳатлари ҳақида алоҳида китоблар ёзиб қолдирил- ган. Келгусида биргина ана шу прополис-мўм билан боғлиқ ҳолатЛар ҳақида алоҳида китоб қилиш нияти- миз ҳам бор.

Мазкур “Асалдан шифо топишни истайсизми?” де- ган китобимиз орқали ўқувчиларга асалари ва асал- нинг шифолиги тўғрисида батафсил ва кенгроқ маъ- лумотлар бериб, инсон соғлигини тиклаш ва ундан муолажа сифатида асқотадиган муолажа турларига ҳам алоҳида эътибор қаратдик. Тўғри, айрим фи- кр-мулоҳаза ва маслаҳатларни асалари ҳаёти ва асал ҳақидаги бошқа китобларда ҳам учратиш мумкиндир. Лекин асалнинг шифолик хусусиятларини таклиф ва маслаҳатларни беришда кўпроқ ҳаётий тажрибамиз- дан келиб чиққан ҳолда иш тутдик. Бу эса беморлар асалдан фойдаланишда ноқулайликларни келтириб чиқармайди, деган умиддамиз. Мазкур китобда бе- рилган маълумотлар билан кифояланиб қолмоқчи эмасмиз. Келгусида яна турли манба ва тадқиқотларга

Асалдпн шифо топишни истайсизми?

суянган ҳолда асалари ва асалнингўзига хос мўъжиза-

корлиги ва инсон ҳаёти учун бениҳоя фойдали хусуси-

ятлари ҳақида кенгроқ ва батафсил изланишлар олиб

бориш ниятимиз бор.

I

更多应用信息

最新版本

1.0

上传者

Werty Yfgh

系统要求

Android 4.0+

举报

举报不当内容

更多

下载 APKPure App

可在安卓获取Асалдан шифо топишни истайсизми的历史版本

下载

下载 APKPure App

可在安卓获取Асалдан шифо топишни истайсизми的历史版本

下载

Асалдан шифо топишни истайсизми相关应用

O'zbek tibbiyoti kitobi 开发者的更多应用

最新发现