از برنامه APKPure استفاده کنید
نسخه قدیمی APK Бугин касаликлари را برای اندروید بگیرید
Бугин касаликлари
Инсон саломатлиги ва у билан боғлиқ фан соҳаси - та-
бобат кишилик жамиятининг ҳамма даврларида долзарб
ва юксак эътиборга сазовор соҳалардан бири бўлиб кел-
ган. Бунинг натижаси ўлароқ жамият тараққиётининг бу-
гунги кунига қадар бу соҳада улкан кашфиётлар қилинди,
пешқадам муолажа восита ва усуллари яратилди.
Ҳозирги кунда шифокорлар ихтиёридаги дори-дар-
монлар, диагностика ва даволаш усулларининг йиғиндиси
етакчи олимларнинг илмий изланишлари маҳсулидан таш-
кил топганлиги ҳаммамизга маълум. Ана шу тиббий би-
лимлар хазинасига салмоқли ҳисса қўшган олимлардан
бири Абу Бакр ар-Розийдир.
Абу Бакр Муҳаммад ибн Закариё ар-Розий ўрта аср-
нинг йирик қомусий олимларидан бири, Шарқ табобати-
нинг Ибн Синога қадар ўтган энг йирик намояндасидир. У
865 йилнинг 28 августида Рай шаҳрида туғилган, ёшлиги-
дан адабиёт ва мусиқа билан шуғулланган, шеърлар ёзган.
Хейинчалик фалсафа, математика, география, астроно-
мия, кимё каби фанларни ўрганган. Розий 30 ёшидан кей-
ин табобат билан шуғуллана бошлаган ва бу соҳада катта
шуҳрат қозонган. У аввал Райда, сўнг Бағдодда шаҳар ка-
салхонасига мудирлик қилган. Ўз даврининг моҳир таби-
би бўлгани учун уни халифаликдаги турли ҳукмдорлар ўз
ҳузурларига чақириб гурар эдилар. Жумладан, Розий Бухо-
рода ҳам бўлиб, Хуросон ҳукмдори Абу Солиҳ Мансур ибн
Исҳоқни (915 й. ўлдирилган) даволаган.
У Бухоро илм аҳли билан ҳам яқин алоқада эди. Унинг
яқин дўсти ва севимли шогирди Муҳаммад ибн Юнус ҳам
бухоролик бўлган. Розий ўзининг кимёга аталган икки кат-
та асарини шу шогирдига бағишлаган. У умрининг сўнгги
кунларини ватани Рай шаҳрида ўтказади ва 925 йилнинг 26
октябрида ўша ерда вафот этади!.
Розий ўзидан кейин бой илмий мерос қолдирди. Беру-
нийнинг ёзишича, у табобат бўйича 56 та, табииёт бўйича
33 та, мантиқ бўйича 7 та, математика ва астрономия
бўйича 10 та, фалсафага оид 17 та, илоҳиёт бўйича 14 та,
метафизикага оид 6 та, кимё бўйича 22 та ва бошқа фан-
ларга оид 19 та, жами 184 та асар ёзган2.
Гарчи илмий қизиқишлари доираси кенг бўлса ҳам,
Розийнинг истеъдоди кўпроқ фалсафа, кимё ва табобат
соҳаларида намоён бўлди. Илмий адабиётларда ёзилиши-
ча, Розий тибга оид юзга яқин асар ёзган. Улардан энг йи-
рик ва муҳим асари «Китоб ал-ҳовий фи-т-тибб» («Тибга
оид [барча маълумотларни] қамровчи китоб») бўлиб, олим
унга 15 йил умрини сарфлаган бўлса ҳам тугатолмай вафот
этган.
Last updated on 19/01/2019
Minor bug fixes and improvements. Install or update to the newest version to check it out!
بارگذاری شده توسط
Fabio Junior
نیاز به اندروید
Android 4.0+
دسته بندی
گزارش
Бугин касаликлари
1.0 by O'zbek tibbiyoti kitobi
19/01/2019