We use cookies and other technologies on this website to enhance your user experience.
By clicking any link on this page you are giving your consent to our Privacy Policy and Cookies Policy.

Informazioni su Қон босими

Қon bosymi

Қон босими, яъни гипертония юнонча

"hурег" — ортиқча, "tоnоs" — таранглик, босим

деган маъноларни англатиб, артериал қон

босимининг ошиши билан кечадиган

касалликдир. Бу хасталик ҳозирги кунда дунё

аҳолиси орасида 18 ёшдан катталарда ҳар тўрт

кишидан бирида учрайди. Маълумотларга кўра,

30 ёшгача бўлган одамлар орасида 10 фоиз, 40

ёшдан ошганларда 20 фоиз, 50 ёшдагилар

орасида 35 фоиз, 60 ёшлиларда 44 фоиз, 80

ёшдагилар орасида 60 фоиз, 70-80 ёшдан

ошганлар орасида гипертония 80 фоизни

ташкил қилмоқда. Кўп беморларда қон босими

кўтарилиши белгиларсиз кечади, баъзилар қон

босими юқорилигини узоқ йиллар давомида

билмаслиги мумкин.

Тана аъзоларимиз ишини асаб тизимининг

маркази бўлмиш бош мия бошқаради. Мисол

учун юрак бир кеча-кундузда 100.000 марта

қисқариб, 9000 литр қонни ўзидан ўтказиб,

танага ҳайдайди. Ҳар қандай ташқи таъсир

миядан сўнг энг олдин юракка таъсир

кўрсатади. Киши ташқи муҳит, турмуш икирчикирларига

таъсирчан бўлгани сари тананинг

касалликка қаршилик кучи камая боради.

Асабийлашганда, ҳис-ҳаяжонга берилганда

юрак уриши тезлашади, зўриқади. Мазкур

Қон босими

ҳолатлар қон босимининг кўтарилишига сабаб

бўлади. Бир оздан сўнг яна асл ҳолига қайтади,

бу меъёр ҳисобланади. Лекин баъзиларда қон

босими аслига қайтмайди, узоқ вақт давомида

меъёрдан юқори бўлади, бу хафақон

касаллигидан далолат беради.

Касаллик белгилари бош оғришида, айниқса,

энса қисмда қўзғалувчанлик, тез жаҳл чиқиши,

уйқунинг бузилиши ва иш қобилиятининг

пасайишида намоён бўлади. Баъзан бурундан

қон кетиши ҳам мумкин. Ўрта ва оғир

даражадаги артериал гипертонияда беморлар

юрак соҳасидаги оғриқ, юракнинг тез уриб

кетиши, юрак ритмининг бузилиши, бош

айланиши, эслаб қолиш ва. кўриш

қобилиятининг пасайишидан шикоят

қиладилар. Агар орада бир ҳафта ўтказиб, уч

марта ўлчанганда қон босими ҳар гал 140/90

дан баланд бўлса, гипертония ҳақида фикр

юритиш мумкин. Бу касаллик асоратлари билан

хавфли ҳисобланади. Касаллик асоратларига

миокард инфаркти, бош мияга қон қуйилиши

(инсульт), буйрак етишмовчилиги, қон томир

деворининг қатламсимон кенгайиб ёрилиши,

кўз тўр пардаси шикастланиши, юракнинг

бузилиши, сурункали юрак етишмовчилиги

киради.

Ортиқча вазнни йўқотиш, истеъмол

қилинаётган ош тузи кунлик миқдорини

камайтириш керак. Буғда пиширилган карам

дўлма, сабзи, лавлаги, йирик тортилган ундан

ёпилган нон, сузма, творог, пишлоқ, тухум,

нўхат, ловия, картошка, қовоқ, қуритилган

меваларни ейиш тавсия этилади. Кекса ва юрак

фаолияти бузилган кишиларнинг ўсимлик

мойлари, масалан, кунгабоқар, маккажўхори

ва пахта ёғи истеъмол қилиши мақсадга

мувофиқ.

Novità nell'ultima versione 1.0

Last updated on Jan 15, 2019

Minor bug fixes and improvements. Install or update to the newest version to check it out!

Traduzione in caricamento...

Informazioni APP aggiuntive

Ultima versione

Richiedi aggiornamento Қон босими 1.0

Caricata da

Toño Escutia

È necessario Android

Android 4.0+

Mostra Altro

Қон босими Screenshot

Lingua
Iscriviti ad APKPure
Sii il primo ad accedere alla versione anticipata, alle notizie e alle guide dei migliori giochi e app Android.
No grazie
Iscrizione
Abbonato con successo!
Ora sei iscritto ad APKPure.
Iscriviti ad APKPure
Sii il primo ad accedere alla versione anticipata, alle notizie e alle guide dei migliori giochi e app Android.
No grazie
Iscrizione
Successo!
Ora sei iscritto alla nostra newsletter.