사용자 환경을 개선하기 위해 이 웹 사이트의 쿠키 및 기타 기술을 사용합니다.
이 페이지의 링크를 클릭하면 당사의 개인 정보 보호 정책쿠키 정책에 동의하는 것입니다.
동의함 더 알아보기
Мен ҳам намоз ўқийман 아이콘

521.02 by Islomiy kitoblar


Mar 29, 2018

Мен ҳам намоз ўқийман 정보

Men ham namoz o'qiyman (uzbek kitoblar) Myung ham Namozov ukiyman

ИСЛОМ ВА ИМОН ШАРТЛАРИ

ИМОН КАЛИМАЛАРИ

ТАҲОРАТ

ТАҲОРАТ ОЛИШ ТАРТИБИ

ТАҲОРАТНИ БУЗАДИГАН ҲОЛЛАР

ҒУСЛ

ТАЯММУМ

АЁЛЛАРГА ХОС ҲОЛАТЛАР

НАМОЗ

ҲАДИСЛАРДАН НАМУНАЛАР

АЗОН

АЗОН ДУОСИ

НАМОЗ ЎҚИШ ТАРТИБИ

БОМДОД НАМОЗИ

САНО ДУОСИ

ФОТИҲА СУРАСИ

КАВСАР СУРАСИ

ИХЛОС СУРАСИ

ФАЛАҚ СУРАСИ

АН-НОС СУРАСИ

«АТТАҲИЙЯТ» ДУОСИ

САЛОВОТ

ДУО

ПЕШИН НАМОЗИ

АСР НАМОЗИ

ШОМ НАМОЗИ

ХУФТОН НАМОЗИ

ВИТР НАМОЗИ

ҚУНУТ ДУОСИ

НАМОЗДАН КЕЙИНГИ ЗИКРЛАР

ОЯТАЛ КУРСИ

ТАСБЕҲ

КАЛИМАИ ТАВҲИД

ЖАНОЗА НАМОЗИ

ЖАНОЗА ДУОЛАРИ

ҲАЙИТ НАМОЗИ

ЖУМА НАМОЗИ

НАМОЗНИ БУЗАДИГАН ҲОЛЛАР

НАМОЗНИНГ САВОБИНИ КАМАЙТИРАДИГАН ҲАРАКАТЛАР

НАМОЗНИНГ ВОЖИБЛАРИ

НАМОЗНИНГ СУННАТЛАРИ

НАМОЗНИНГ МУСТАҲАБЛАРИ

МУСОФИР НАМОЗИ

ИМОМГА ЭРГАШИШ

ҚАЗО НАМОЗЛАРИ

САЖДАИ САҲВ

Дуо

ҚУРЪОНИ КАРИМДАН БАЪЗИ ДУОЛАР

Қуръони каримда Муҳаммад алайҳиссаломга ўргатилган баъзи дуолар:

ҚУРЪОНИ КАРИМДАН ОЯТЛАР

ОЛТИ ДИНИЙ КАЛИМА

Мен ҳам намоз ўқийман. Книга о намазе на узбекском

ИСЛОМ ВА ИМОН ШАРТЛАРИ

Ислом тинчликка, покликка, инсонийлик-ка, меҳр-мурувватга, ватанпарварликка, илм олишга чақирувчи диндир. У инсонни икки дунё саодатига етказади.

Қуйидагилар Ислом динининг рукнлари-дир:

1. Имон.

2. Ҳар куни беш маҳал намоз ўқиш.

3. Рамазон ойида ўттиз кун рўза тутиш.

4. Закот бериш. Закот Исломда молиявий ибодатдир. Яъни бойлиги нисобга (муайян миқдорга) етган мусулмоннинг йилда бир марта ҳақдорларга закот бериши фарз.

5. Ҳаж қилиш. Бу амал моддий жиҳатдан қурби етадиган мусулмонларгагина фарздир.

Қуйидагиларга ишонган киши имонлидир:

1) Аллоҳга;

2) Аллоҳнинг фаришталарига;

3) Аллоҳнинг китобларига;

4)Аллоҳнинг пайғамбарларига;

5)Охират кунига;

6)Тақдирга, яъни яхшилик ҳам, ёмонлик ҳам Аллоҳдан эканига;

7)Ўлимдан кейин қайта тирилмоққа.

ИМОН КАЛИМАЛАРИ

«Лаа илааҳа иллаллооҳ, Муҳаммадур-расуулуллооҳ».

Маъноси: «Аллоҳдан бошқа илоҳ йўқ, Муҳаммад Аллоҳнинг Пайғамбаридир».

«Ашҳаду аллаа илааҳа иллаллооҳ ва ашҳаду анна Муҳаммадан ъабдуҳуу ва расуулуҳ».

Маъноси: «Аллоҳдан ўзга сиғиниладиган (илоҳ) йўқлигига ва Муҳаммад алайҳиссалом Аллоҳнинг қули ва элчиси эканига иқрорман».

ТАҲОРАТ

Ислом дини ҳам вужуд, ҳам қалб тозали-гига катта аҳамият берган

бир диндир. Суюкли Пайғамбаримиз бизга шундай насиҳат қиладилар: «Кучингиз етгунча тозаликка риоя этингиз, чунки Аллоҳ таоло Ислом динини тозалик устига бино қилди. Жаннатга ҳам фақат тоза бўлганлар киради» .

Аллоҳ таоло Қуръони каримнинг Моида сураси 6-оятида шундай марҳамат қилади (мазмуни): «Эй имон келтирганлар! Намоз (ўқиш)га турар экансиз, албатта, юзларингизни, қўлларингизни тирсакларигача ювингизлар, бошларингизга масҳ тортингизлар ва оёқларингизни (ювингиз-лар)!».

Бинобарин, динимизнинг устуни ҳисобланган намозни адо этмоқ учун, албатта, таҳоратли бўлиш шартдир.

ТАҲОРАТ ОЛИШ ТАРТИБИ

(Суратларга қиёс қила боринг)

1. Аввало, таҳорат олишга ният қилиниб, «Аъуузу биллааҳи минаш-шайтоонир-рожийм. Бисмиллааҳир- роҳмаанир-роҳиийм», дейилади.

2. Қўллар бандигача уч марта ювилади. Бармоқда узук бўлса, қимирлатиб, остига сув югуртирилади.

3. Ўнг қўлда сув олиниб, оғиз уч марта ғарғара қилиб чайилади ва мисвок қилинади.

4. Бурунга ўнг қўл билан уч марта сув тортилиб, чап қўл билан қоқиб тозаланади.

5. Юз уч марта ювилади.

6. Аввал ўнг қўл тирсаклар билан қўшиб ишқалаб ювилади.

7. Сўнгра чап қўл тирсаклар билан қўшиб ишқалаб ювилади

8. Ҳовучга сув олиб, тўкиб ташлаб, ҳўли билан бошнинг ҳамма қисмига масҳ тортилади.

9. Кўрсаткич бармоқ билан қулоқларнинг ичи, бош бармоқлар билан эса қулоқ орқаси масҳ қилинади.

10. Иккала кафтнинг орқаси билан бўйин масҳ қилинади.

11. Чап қўл билан ўнг оёқни ошиқ (тўпиқ) билан қўшиб ва бармоқлар орасини (ишқалаб) уч марта ювилади.

12. Чап оёқ ҳам шу тарзда уч марта ювилади.

Таҳорат олаётганда гапирмаслик, эҳтиёждан ортиқ сув ишлатмаслик, уст-бошга сув сачратмаслик керак.

Тирноқларга суртилган лак, теридаги ҳар хил бўёқлар кетказилмасдан олинган таҳорат саҳиҳ (ҳақиқий) ҳисобланмайди.

ТАҲОРАТНИ БУЗАДИГАН ҲОЛЛАР

1. Баданнинг бирор жойидан қон ёхуд йиринг чиқиб оқиши.

2. Оғиз тўлиб қусиш.

3.Кичик ё катта ҳожат.

4.Ел чиқиши.

최신 버전 521.02의 새로운 기능

Last updated on Mar 29, 2018

Minor bug fixes and improvements. Install or update to the newest version to check it out!

번역 로드 중...

추가 앱 정보

최신 버전

Мен ҳам намоз ўқийман 업데이트 요청 521.02

업로드한 사람

Abodi Rashid

필요한 Android 버전

Android 4.0+

더 보기

Мен ҳам намоз ўқийман 스크린 샷

언어
APKPure를 구독하십시오
최고의 Android 게임 및 앱의 초기 릴리스, 뉴스 및 가이드에 액세스하는 첫 번째 사람이 되십시오.
고맙지 만 사양 할게
가입하기
성공적으로 구독!
당신은 이제 APKPure에 가입되었습니다.
APKPure를 구독하십시오
최고의 Android 게임 및 앱의 초기 릴리스, 뉴스 및 가이드에 액세스하는 첫 번째 사람이 되십시오.
고맙지 만 사양 할게
가입하기
성공!
당신은 이제 우리의 뉴스 레터를 구독하고 있습니다.