Ҳазрати Умар ибн Ҳаттоб


2.1 от Islomiy dasturlar
14/01/2023 Старые Версии

Введение Ҳазрати Умар ибн Ҳаттоб

Ушбу рисола буюк ва одил инсон Ҳазрати Умар ҳақида

Мўминларнинг адолатли амири Умар ибн Ҳаттоб айтадилар:

Мен учун энг севимли киши хатоларимни кўрсатган инсондир.

Мен учун энг афзал инсон адолатга зид иш таклиф қилинганида, манфаатли бўлишига қарамасдан, рад эта олган инсондир.

Ушбу рисола буюк ва одил инсон Ҳазрати Умар ҳақида. Куфр ботқоғидан чиқиб, иймоннинг юксак зинапояларига кўтарила олган инсон ҳақида батафсил баён қилишнинг имкони йўқ. У зотнинг ҳаётидан бир неча лавҳаларни келтириш мумкин, холос.

Буюк деб аталганлар аслида жуда кўп. Уларнинг баъзиларини яқиндан таниганингиздан сўнг, бу нисбат ҳаққоний эмаслигини тушунасиз. Улар худди ичига ҳаво тўлдирилган мешга ўхшайди. Негаки, уларнинг номларини сунъий равишда кўтарадиган одамлар бор, улар ўзлари ихлос қўйган одамни кўкларга кўтаришдан лаззат оладилар, виждонга қарши борадилар, ўзларини тиймайдилар. Бундай одамларга яқинлашиб, маълум бўлмаган жиҳатларини билишга ҳаракат қилсангиз, улар ўз қобиқларини ёпиб оладилар, елканлари сувга қулаган кема янглиғ ёлғонларини яширишга уринадилар.

Бир инсон шундай деган экан: «Инсоннинг буюклигини хизматкорлари энг кейин тан оладилар. Чунки улар ўз хожаларини бошқалардан кўра яхшироқ биладилар».

Яна буюк деб аталадиган бир тоифа инсонлар ҳам борки, сийратларини ўрганганингизда, ҳақиқатда уларнинг шу номга лойиқ эканларига амин бўласиз. Оддий одамлар ўз қусурларини яширишга уринсалар, улар ўз буюкликларининг кўзга ташланмаслиги учун ҳаракат қиладилар.

Бинобарин, уларнинг мақсадлари инсонлар эътиборини қозониш эмас, балки Аллоҳ ризоси учун халққа хизмат қилишдир. Зеро, бундай зотлар ушбу буюкликка халққа хизмати орқали эришганлар.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам марҳамат қилганлар: «Бир қавмнинг буюги уларга хизматда бўлган кишидир».

Ҳазрати Умар ҳам шундай буюклар сирасидан. Агар у зотнинг атрофдагилари хотираларини қолдирмаганларида, биз бу кишини бу қадар яхши билмаган бўлар эдик.

У зот хатоларини айтган инсонни севарди. Ҳатто хизматкорларидан ҳам ўз қусурини эшитишга истиҳола қилмасди.

У киши адолатга қарши иш таклиф ҳилинганда, ўз манфаатидан воз кечиб, «йўқ» дея олган

ва бундан кўнгли таскин олган инсондир.

Исломни қабул қилган илк куниданоқ, адолатсизликка қарши турган, хатолари айтилганда жаҳли чиқмаган, билъакс, ўша хатони тўғрилашни ўзига шараф деб билган буюк инсон шу тамойилга таянди. Ҳар қандай ҳолатда ҳам Умарга адолатга зид келадиган ишни қилдириб бўлмасди.

Бу китоб Ҳазрати Умарни тўла тавсифлайди, десак, хато бўлади. У зотни тўла билиш учун бутун умр ҳам кифоя қилмас. Биз ҳам у зотнинг муборак хотирасини ёдга олиб, ўзига хос гулдаста ҳозирладик. Бу гулдастада гуллар билан биргаликда япроқлар ҳам, тиканлар ҳам бор. Лекин буларнинг барчаси ўзига хос уйғунлик касб этади.

Инсон яралгандан бери айбу нуқсонсиз кишининг ўзи бўлмаган. Шу жумладан, Ҳазрати Умар ҳам қамчиликлардан холи эмас эди. Инсон айбсизликка даъво қиладиган бўлса, бу унинг ўта мақтанчоқлиги ва нафсига қуллигидан нишонадир. Ҳазрати Умар эса, асло мақтаниш нималигини билмаган, кибр ва ғурурга берилмаган, биз тасаввур қила олмайдиган даражада нафсини жиловлай олган инсон эди....

Дополнительная информация о Приложения

Последняя версия

2.1

Загрузил

Leoneide Holanda

Требуемая версия Android

Android 5.0+

Жаловаться

Сообщить о неприемлемом содержании

Ещё

Используйте приложение APKPure

Историческую версию Ҳазрати Умар ибн Ҳаттоб можно получить на Android

Скачать

Используйте приложение APKPure

Историческую версию Ҳазрати Умар ибн Ҳаттоб можно получить на Android

Скачать

Альтернатива Ҳазрати Умар ибн Ҳаттоб

Больше от Islomiy dasturlar

Рекомендуем