Используйте приложение APKPure
Историческую версию Хоразм лазгиси можно получить на Android
Гўзал ва бетакрор Хоразм лазгиси эл суйган санъаткорлар ижросида
Сиз Хоразм деганда Хоразм лазгиси, Сурнай лазгиси, Лазги рақсини кўз олдингизга келтирганингизга аминмиз.
Хоразм лазгиси Аллоҳ Одам Атога жон бахшида этилаётганда тараннум этилган деган маълумотлар бор. Шунинг учун бу куй чалинганда рақсга тушиб кетмайдиган одам бўлмаса керак. Сиз лазги рақсини билмасангиз ҳам барибир куйни эшитибоқ беихтиёрий равишда ўйинга тушишга ҳаракатга қилсангиз ажабланманг, бу куй сеҳрилидир. Айниқса, Хоразмликлар шу куйга рақсга тушганда куй ва рақс бир бутун бўлиб хоҳлаган кишини лол қолдиради, куйни тинглаб, рақсни томоша қилиб киши ҳузурланади, маънавий озуқа олади, хордиқ чиқаради – бу Хоразм лазгиси, лазги рақсидир.
Лазги — Хоразм халқ куйи ва рақси. Куй кичик муқаддима ва 3 қисмдан иборат. 6/8 ўлчовли гул уфори усулида ижро этилади. Рақс секин ва оддий ҳаракатлар билан бошланади — олдин бармоқлар, билаклар, елка ва кейин бутун тана жонлана бошлайди. Сўнгра бирданига қўл, оёқ, тана иштирок этадиган мураккаб ҳаракатлар уланиб кетади. Куйнинг бир қисми такрорланган ҳолда рақс ҳаракатлари алмашиб боради. Куй характери ўзгариши ва суръат тезлашиши билан рақс тобора қизғинлаша бориб, кескин ҳолда тамом бўлади. Эркаклар (жанговар ва қаҳрамонлик руҳида) ва аёллар (лирик, ҳазиломуз) рақслари фарқланади. Ҳозирги даврда Хоразмда лазги рақсининг 9 тури мавжуд бўлиб, улар "Қайроқ лазгиси", "Дутор лазгиси", "Сурнай лазгиси" ва ҳоказо. Булардан ташқари, ХХ аср ўрталаридан бошлаб сўз билан ижро этиладиган, турли ижрочилар томонидан яллали лазгилар яратилган.
Ушбу иловада нафақат Хоразм санъатига балки бутун Ўзбек санъатини дуйёга танитган машҳур санъаткорлар томонидан ижро этилган "Лазги" қўшиқлари жамланган.
Комилжон Отаниёзов - Лазги
Отажон Ҳудойшукуров - Лазги
Ортиқ Отажонов - Лазги
Олмахон Ҳайитова - Лазги
Оғабек Собиров - Лазги
Раҳматжон Қурбонов - Лазги
Оғабек Собиров - Янги Лазги
Бунёд Саидов - Лазги
Ҳулкар Абдуллаева - Лазги
Сарвиноз - Салки Лазги
Феруза Жуманиёзова - Вой-вой Лазги
Ака-ука Эшжоновлар - Лазги
Улуғбек Отажонов - Лазги
Бунёд Саидов - Салки Лазги
Ҳамда Сурнай Лазгисининг турли ҳил талқинларини топишингиз мумкин.
Ушбу илова орқали Қадим Хоразмнинг азим санъати ва сеҳрли Лазгининг ажиб тароватини улаша олган бўлсак бағоят хурсандмиз.
Илова сизга манзур келса яқинларингизга ҳам улашинг ҳамда фикр ва мулоҳазаларингизни изоҳларда қолдиришинг мумкин.
Last updated on 18/07/2019
Lazgi qo'shiqlari
Загрузил
Emi Suastini
Требуемая версия Android
Android 4.0.3+
Категория
Жаловаться
Хоразм лазгиси
3.0 by Ringtone2022
18/07/2019