Юз дардга юз даволар


3.0 by O'zbek tibbiyoti kitobi
2019年03月20日 歷史版本

關於Юз дардга юз даволар

休斯dardga防滑davolar

Атрофимизда нафас бўғилиши дардидан изтироб чекаётганлар тез-тез учраб туради. Астманинг нафас олиш йўлларига хос, яъни бронхиал ҳамда юрак-қон томир тизимига хос турлари тафовут қилинади. Бронхиал астмани пульмонолог ва аллеролог шифокорлар даволашса, юрак астмаси билан кардиологлар шуғулланишади.

Даволаниши анча мушкул бўлган бу касалликнинг қайталаниб, хуруж қилиб қолишига нафақат беморнинг ўзи, гоҳо биз атрофдагилар ҳам билиб-билмай ўз хатти- ҳаракатимиз билан сабабчи бўлиб қоламиз.

Қуйида асосан бронхиал астмага чалинган беморлар ва унинг парвариши билан машғул бўлувчиларга асқотадиган тадбирларга мухтасар тўхталишни лозим топдик. Ушбу тадбирлар мажмуи Жаҳон соғликни сақлаш ташкилотининг лойиҳаси асосида ишлаб чиқилган.

Демак, қуйида бронхиал астмага чалинган бемор ва унинг оиласи ҳамда атрофидагилар, яъни сизу биз билишимиз лозим бўлган зарурий маслаҳатлар билан танишасиз.

Астмадан бутунлай шифо топишга кўзингиз етмаса-да, аммо уни тўла-тўкис назорат қилишингиз мумкин.

Ўз астмасини қандай назорат қилишни билган дардманд одамлар одатдагидек фаол ҳаёт кечиришлари, осойишта ишлашлари, муваффақиятли ўқишлари, спорт билан машғул бўлишлари, тун бўйи тинчгина ухлашлари мумкин бўлади. Дарддан асло истиҳола қилмаслик лозим, чунки бутун дунёда кўпгина кишилар астмага чалинган бўлсалар-да, ҳаётда катта-катта зафарларга эришиб яшамоқдалар.

Дардни назорат этиш ва бўғилиш хуружига йўл қўймаслик учун қуйидагиларга амал қилиш лозим:

* Шифокорингиз билан маслаҳатлашган ҳолда, олдиндан аниқ билган, сизда астма хуружини келтириб чиқарувчи омиллар таъсиридан сақланиш шарт.

* Шифокор тайинлаган дори-дармонларни мунтазам равишда қабул қилиш муҳим аҳамиятга эга.

* Йилига икки-уч марта, ҳатто ўзингизни яхши ҳис этсангиз-да, нафас олишдан шикоят қилмасангиз ҳам, шифокор қабулида бўлиб туришга одатланишингиз лозим.

Мабодо оилангизда ёки қариндошларингиз орасида астмага чалинган беморлар бўлса, сиз ўз фарзандингизни шу дарддан сақлаб

қоладиган қуйидаги чораларни қўлламоғингиз зарур:

* Ҳомиладорлик пайтида, айниқса, онанинг атрофидагилар асло чекиши мумкин эмас. Бола тамаки тутинидан асралиши лозим.

* Бола кўрпа-ёстиқлари учун махсус аллергенларга қарши муҳофаза қолиплари, яъни жилдларни ишлатиш ўта қўл келади.

* Уйда ит, мушук ва бошқа хонаки ҳайвонларни сақламаслик лозим, чунки уларнинг юнглари хуруж чақириши мумкин бўлган таъсиротлар манбаи ҳисобланади.

最新版本3.0更新日誌

Last updated on 2019年04月08日
Ошибки исправлены

更多應用信息

最新版本

3.0

上傳者

Manuel Antonio Castañeda Vazquez

系統要求

Android 4.1+

舉報

舉報不當內容

更多

下載 APKPure App

可在安卓獲取Юз дардга юз даволар的歷史版本

下載

下載 APKPure App

可在安卓獲取Юз дардга юз даволар的歷史版本

下載

Юз дардга юз даволар相關應用

O'zbek tibbiyoti kitobi 開發者的更多應用

最新發現