Используйте приложение APKPure
Историческую версию Гуноҳи кабиралар можно получить на Android
Имом Заҳабий Шофеъий ҳазратларининг «Кабоир» асаридан
Ислом оламининг мўътабар олимлари қаторида, шубҳасиз, Муҳаммад ибн Аҳмад ибн
Усмон Абу Абдуллоҳ Заҳабий Шофеъий ҳазратларининг ҳам муносиб ўрни бор.
Имом Заҳабий ҳижрий 673 йили Суриянинг Дамашқ шаҳрида таваллуд топганлар.
«Заҳабий» тахаллуси у кишига оталарининг касбига нисбатан берилган бўлиб, «заргарнинг ўғли» деган маънони англатади.
Ҳадис илми билан 18 ёшдан шуғулланишни бошладилар, Баълабакка, Ҳимс, Ҳама, Алеппо, Триполи, Набулус, Рамла, Қоҳира, Искандария, Қуддус, Ҳижоз каби жами ўттизта шаҳарда бўлдилар. Илм таҳсили учун жуда кўп олимларнинг хизматида турдилар. Ибн Заҳирий, Абарқуҳий, Шайхул-Ислом Ибн Дақиқ Ийд (Имом Заҳабий у кишининг олдига илм ўргангани келганида, имтиҳон қилиб: «Абу Муҳаммад Ҳилолий ким?» деб сўраган, Имом Заҳабий: «Суфён ибн Уяйна», деб тўғри жавоб бергач, Ибн Дақиқ Ийд у зотни шогирдликка қабул қилган), даврининг етук ҳадисшунос олими Шарафиддин Димятий, Жалолиддин Абу Маъли Ансорий каби олимлардан ҳадис ва фиқҳ илмини ўргандилар. Сўнг
Дамашқ шаҳрига қайтиб, ҳадис илмидан дарс бердилар, ислом оламида номларини машҳур этган китобларини ёздилар.
73 ёшда кўз нуридан айрилдилар ва икки йилдан сўнг фоний дунёни тарк этдилар. Учта фарзанди бор эди: қизининг исми Амат Азиз ва ўғиллари Абдуллоҳ билан Абу Ҳурайра
Абдураҳмон. Абдураҳмон кейинчалик ҳадис илми пешвосига айланиб, Ибн Насриддин Дамашқий ва Ибн Ҳажар Асқалоний каби олимларга дарс берди, отасидан эшитган кўплаб ҳадисларни ривоят қилди.
Имом Заҳабий 75 йил умр кўрдилар, ислом оламида ҳадис илмининг султони, қомусий илмларга эга тарихчи, шажарашунос ва шайхул ислом сифатида ном қозондилар.
ГУНОҲИ КАБИРАЛАР
Имом Ҳофиз Шамсуддин Заҳабий
Таржимон: Дилмурод Қўшоқов
Муҳаррир: Улуғбек Муталов
Мусаҳҳиҳ: Абдуғафур Искандар
Тошкент «Мовароуннаҳр» 2004
Last updated on 20/01/2021
Gunohi kabiralar
Загрузил
Sugiono
Требуемая версия Android
Android 4.4+
Категория
Жаловаться
Гуноҳи кабиралар
3.0 by Sabr
20/01/2021