Используйте приложение APKPure
Историческую версию Пайғамбарлар қиссаси можно получить на Android
Авлиёлар қиссаси ёҳуд Қиссаси Рабғузий асари
Милодий 1309–1310 йилларда ёзилган “Қисаси Рабғузий” асарини китобат оламининг гўзал, бетакрор бир обидасига қиёс этгулик! Ёзма ёдгорликда Одам Ато ва Момо Ҳаводан тортиб, Муҳаммад Мустафогача яшаб ўтган пайғамбарларнинг ҳаёти, эзгу ўю амаллари ҳикматлар, ривоятлар орқали моҳирона акс эттирилган. Унда Шарқ фалсафаси билан қадимий миллий қадриятларимиз уйғунлашиб кетган.
Қадимий туркий тилни ўзида ифода этган бебаҳо дурдона икки китобдан иборатдир. Собиқ советлар даврида ҳаёти ва ижоди ўрганилиши тақиқланган алломанинг ушбу асари Мустақиллик шарофати ва тарихимизга муносабат ўзгарганлиги туфайли дарсликлардан ўрин олди. Масалан, 9-синф адабиёти мажмуасига Носируддин Бурҳонуддин Рабғузий(охирати обод бўлсин)нинг машҳур асарларидан намуналар киритилгани бунинг исботидир. “Қисаси Рабғузий” асари ўзбек насрий адабиётининг биринчи йирик намунасидир.
Эл орасида қадимдан машҳур бўлган бу асар “Пайғамбарлар қиссаси” ёки “Авлиёлар қиссаси”деб ҳам юритилади. Зеро, асарда Одам Атодан бошланиб, Муҳаммад алайҳис-саломгача ўтган барча пайғамбарлар ҳақида зикр этилади. Китобда афсонавий пайғамбарлар билан бирга пайғамбарлаштирилган шахсларга, жумладан, Луқмони ҳаким, Искандар Зулқарнайнга ҳам катта ўрин берилган.
Асар муқаддимасида айтилишича, қўлёзма Хоразмда Работўғуз деган жойнинг қозиси Бурҳонуддин ўғли Носируддин томонидан мусулмон динини қабул қилган, эътиборли мўғул бекларидан ҳисобланган Носируддин Тўқбуғанинг илтимосига кўра, ҳижрий 709 (милодий 1309–1310) йилда ёзилган. Носируддин Рабғузий асарни деярли бир йиллик тинимсиз меҳнатдан сўнг ҳижрий 710 йилнинг Ҳут (мелодий 1310 йил 21 феврал-21март) ойида ниҳоясига етказади. Бу ҳақида қўлёзманинг сўзбошисида яъни, Рабғузийнинг ўзи томонидан ёзилган биринчи китобдаги муқаддимада кенг қамровли шарҳ берилган.
Last updated on 09/01/2021
Payg'ambarlar qissasi
Загрузил
Anaïs Barret
Требуемая версия Android
Android 4.4+
Категория
Жаловаться
Пайғамбарлар қиссаси
3.0 by Sabr
09/01/2021