Используйте приложение APKPure
Историческую версию Расулуллоҳ издошлари можно получить на Android
Бизда тўрт чорёр номи билан машҳур улуғ саҳобийлар ҳаёти ҳақида
Бисмилааҳир роҳманир роҳим.
Бутун оламларни тарбия этиб турувчи Аллоҳ таолога ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримиз Муҳаммад Мустафога, у зотнинг аҳли оилаларига саловот ва саломлар ёғилсин, изларидан эргашган каттаю кичик саҳобаларнинг барчасига Аллоҳнинг розилиги бўлсин.
Азиз ўқувчи! Ушбу мўжаз рисола бизнинг юртларда «чорёр» номи билан машҳур тўрт улуғ саҳобий — Абу Бакр Сиддиқ, Умар ибн Хаттоб Форуқ, Усмон ибн Аффон Зуннурайн ва
Али ибн Абу Толиблар (Аллоҳ улардан рози бўлсин) ҳақидадир.
«Расулуллоҳнинг издошлари» номли китобни ёзишда муаллиф бу тўртала саҳобийнинг ҳаётини бус-бутун ҳолида, икир-чикирлари билан, катта-кичик воқеаларни қолдирмай ёритишни мақсад этмаган. Балки, мухтасар-қисқа ва лўнда, бирламчи маълумотлар бериши; билан чекланган. Чунки рисола ўсмирларга мўлжаллангандир.
Албатта, ёш авлодни инсофли, покдомон, ватанпарвар, садоқатли, хуллас, етук ахлоқли, комил инсон қилиб тарбиялаш учун буюк тарихий шахслар ҳаётини ибрат этиш ҳамиша фойдалидир. Шу маънода болаларга етук олимларнинг, адолатпарвар подшоҳларнинг, ватанга жонларини фидо этган паҳлавонларнинг ҳаёти тез-тез ҳикоя этиб турилади. Қуйида келтирилаётган ҳазрати чорёрлар — Пайғамбаримизнинг тўрт издоши ҳаётини ўрганиш ҳам юқорида тилга олинган масалада катта манфаат беради, деган умиддамиз.
Рисолада ёзилган ҳикоялардан тўғри хулоса чиқаришни ва фойдали илм ҳосил қилишни Аллоҳдан сўраб қоламиз.
ЎЗБEКИСТОН МУСУЛМОНЛАРИ ИДОРАСИ
Абдулазиз ШАНАВИЙ
РАСУЛУЛЛОҲНИНГ ИЗДОШЛАРИ
Таржимон: Илҳом ЭЛМУРОДОВ
Тошкент «Мовароуннаҳр» 2008
Муҳаррир: Бобомурод Эрали
«Мовароуннаҳр» 2008 й
Last updated on 13/02/2020
Расулуллоҳ издошлари
Загрузил
林婕妤
Требуемая версия Android
Android 4.2+
Категория
Жаловаться
Расулуллоҳ издошлари
1.0 by Sabr
13/02/2020