Используйте приложение APKPure
Историческую версию Сиз пайғамбарни кўрганмисиз? можно получить на Android
Пайғамбаримиз (с.а.в.) сийратларидан савол-жавоб мусобақаси
ИМОМ БУХОРИЙ НОМЛИ ТОШКЕНТ ИСЛОМ ИНСТИТУТИ
СИЗ ПАЙҒАМБАРНИ КЎРГАНМИСИЗ?
Пайғамбаримиз (с.а.в.) сийратларидан савол-жавоб мусобақаси
Биринчи китоб: Макка даври
Муаллиф: Абдул Азим ЗИЁУДДИН
«Тошкент Ислом университети» нашриёт-матбаа бирлашмаси
Тошкент-2007
Абдул Азим Зиёуддин ўғли 1974 йил Чирчиқ шаҳрида туғилган. 1991-1994 йилларда Бухородаги «Мирараб» мадрасасида таҳсил олган. Сўнгра 1997 йили Тошкент Ислом институтини тугатган. Ҳозирда шу даргоҳда «Таҳфизул Қуръон» бўлимида мударрис.
Муаллиф ушбу китобида Пайғамбар алайҳиссалом сийратларига янгича услубда мурожаат этган. Аниқ маълумотларга таянгани асарнинг қийматини оширса, тез-тез ҳаяжонли баёнларни келтириши бадиий ранг-баранглигини таъминлайди. Хуллас, ўқувчи бу китоб орқали сийратга оид билимларини тиниқлаштириб, кўп мавҳумотларига аниқлик киритиб олиши шубҳасиз.
Сийрати шарифга «сайр»ингиз хайрли кечсин.
Замонамизнинг яхшиларидан бири: «Агар Муҳаммад алайҳиссалом бўлмаганларида, дунёни ёритишга бу қуёшнинг нури етмасди», деган эди. Дарҳақиқат, Муҳаммад алайҳиссаломнинг нурлари зим-зимистон ичимизни ёритмаса, муз қалбларимизни эритмаса, осмондаги қуёш ҳеч нарса қилолмас эди. Шунинг учун ҳам бу Нур сари талпинишимиз чексиздир.
У зотга Аллоҳдан беадад салавот ва саломлар йўллаймиз. Дийдорларини кўришга муштоқмиз. Ҳатто муборак равзалари сари талпинамиз. Узотни бизга соғинтирган, нурлари ила қалбларимизни нурлантирган Аллоҳ таолога ҳамду санолар айтамиз.
Азиз ўқувчи, қўлингиздаги ушбу ажиб сарлавҳали китоб Пайғамбаримизга бўлган соғинчнинг, нурлари сари талпинишнинг бир кўринишидир. Устозлар унинг услуби, бошқа сийрат китобларидан фарқи, фойдали жиҳатлари ҳақида хўб айтибдилар. Каминангизга эса, асарнинг сарлавҳаси ҳақида озгина тушунча бериб ўтиш вазифаси топширилди.
«Сиз Пайғамбар алайҳиссаломни кўрганмисиз?»
Бир қарашда ғалати савол. Чунки сиз-у бизнинг у зотни кўрмаганимиз ойдай аниқ. Аммо бир пайтлар у зотни кўрганларга шу савол берилганда, чўк тушиб йиғлашган, сим-симСиз Пайғамбарни кўрганмисиз? йиғлашган, Пайғамбарга бўлган соғинчларини босолмай йиғ-лашган... Уларнинг ҳолатларини ўйласам, айни савол менинг ҳам юрагимни ўртай бошлайди. Менга ҳам шу савол билан мурожаат этишларини истаб қоламан. Пайғамбар алайҳиссаломга шунчалар яқин бўлгим келади.
Last updated on 11/06/2021
Siz payg'ambarni ko'rganmisiz?
Загрузил
Karim Salim
Требуемая версия Android
Android 5.0+
Категория
Жаловаться
Сиз пайғамбарни кўрганмисиз?
4.0 by Sabr
11/06/2021